15.08.2024 18:43
833
Теглар
Тонали 28 августдан «Нюкасл» сафида тўп сура олади

«Нюкасл» яримҳимоячиси Сандро Тонали 10 ойлик дисквалификациядан кейин 28 август куни майдонга қайта олади.

«Милан» сафидаги фаолияти давомида жамоаси иштирокидаги ўйинларга пул тиккани аниқланган италиялик футболчи октябр ойида 10 ойга дисквалификация қилинган эди. У 28 август куни сафга қайтади. Сабаби дисквалификация муддати 27 август куни тугайди.

Маълумот учун, «Нюкасл» АПЛ 1-турида 18 август куни «Саутҳэмптон»ни қабул қилса, 1 сентябр куни 3-турда «Тоттенҳэм»ни қабул қилади. Тонали ушбу баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар