15.08.2024 23:34
1265
Теглар
Тен Ҳаг янги мавсум ҳақида: «МЮ» совринлар учун курашмоқчи, Магуайр, Мазрауи ва де Лигт «Фулҳэм»га қарши ўйинга тайёр»

Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед» янги мавсумда совринлар учун кураша олишига ишонмоқда.

«Янги мавсум олдидан ўз мақсадларимизга эгамиз. Жамоа таркибидаги янги ўйинчилар ҳам тезроқ мослашиб кетишига умид қиламан. Мақсадларимиз ҳар доим жуда юқори бўлган, биз совринлар учун курашишни хоҳлаймиз ва бунга ишонамиз.

Ҳа, биз ҳали 100 фоиз спорт формасида эмасмиз. Аммо ўйиндан-ўйинга кучайиб боришимизга ишонаман.

Магуайр, Мазрауи ва де Лигт? Улар «Фулҳэм»га қарши эртанги ўйинга тайёр ҳолатда», - дейди Эрик тен Ҳаг.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 1-тури доирасида 16 август оқшомида «Фулҳэм»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар