Почеттино АҚШ миллий жамоасини бошқаришга розилик берди
АҚШ Маурисио Почеттинони бош мураббий этиб тайинлайди.
52 ёшли мутахассис Америка миллий жамоасини бошқариш таклифини қабул қилди.
Почеттино ушбу лавозимда Копа Америкада гуруҳдан чиқа олмагани учун истеъфога чиқарилган Грегг Берҳалтер ўрнини эгаллайди.
Аргентиналик мураббий ўтган мавсумда «Челси»ни бошқарган ва якунда ишдан бўшатилганди. У «ПСЖ» ва «Тоттенҳэм» клубларига ҳам устозлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар