15.08.2024 21:17
646
Теглар
Марко Ройс – «Лос-Анжелес Гэлакси» футболчиси

Марко Ройс «Лос-Анжелес Гэлакси»нинг янги футболчисига айланди.

35 ёшли германиялик ҳужумчи Америка клуби билан 2026 йилга қадар 2 йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, Марко Ройс 1995-2005 йиллар давомида Дортмунд клубининг ёшлар жамоасида, 2012 йилдан эса асосий жамоада ҳаракат қилиб келган. Ройс жамоа билан икки марта Германия кубоги соҳибига айланган. У жами 424 ўйинда 168та гол ва 128та ассистга муаллифлик қилган.

Ўтган мавсумда эса Ройс Бундеслигада 23 ўйинда 4та гол ва 3 ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар