Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Португалияда йиғин ўтказмоқда.
Хосе Венансио шогирдлари Анголага қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида Дилшод Раҳматов ва Акбар Усмоновнинг голлари эвазига кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.
Биринчи ўйинда Ангола 6:1 ҳисобида устун келганди.
Энди Ўзбекистон 16 август куни мезбонларга қарши ўртоқлик беллашувида паркетга тушади.
Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон — Ангола 2:1
15 август. Португалия
Голлар: Дилшод Раҳматов (4), Акбар Усмонов (38).
Ўзбекистон — Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Фазлиддин Ботиров, Равшан Элибоев, Суннат Анваров, Музаффар Аҳаджонов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Аброр Аҳметзиянов, Меҳрож Худойбердиев, Самариддин Беркинов.