15.08.2024 10:05
2064
Теглар
Анчелотти: «1-бўлимда «Аталанта»нинг прессинги сабаб қийналдик. 2-бўлимда эса рақиб чарчади ва бўшлиқлар пайдо бўлди»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти УЕФА Суперкубогида «Аталанта» (2:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бу — мен учун шараф. Бундай оқшомларни бошдан кечириш, қийналиш, курашиш ва ғалаба қозониш...

Биринчи бўлимда қийин бўлди, чунки «Аталанта» кўп прессинг қилди ва яхши ҳимояланди. Иккинчи бўлимда ўйин бироз очилди, рақиб чарчади, бизда эса бўш ҳудуд кўпроқ бўлди. Биринчи бўлимда «Аталанта» яккакурашларда кўп ғалаба қозонди, бизда муаммолар бўлди.

Бўшлиқлар бўлса, Родриго, Винисиус ва Мбаппе жуда хавфли. Килиан кўп гол уриш учун талаб қилинадиган маҳоратга эга. Биз мувозанатни топишимиз керак ва бугун бунга эришдик. Жамоа ҳимояда ажойиб ҳаракат қилди.

Бир ҳафта олдин таътилдан қайтган футболчилар яхши формада келишди, бунинг учун миннатдорман. Бизга бирор нарса етишмаяпти, деб айта олмаймиз. Ҳар бир баҳсда ишлашимиз ва курашишимиз керак», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар