Шченсни 7 йиллик фаолиятидан кейин «Ювентус» билан хайрлашди. У яхши таклиф олмаса, фаолиятини якунлайди
«Ювентус» ва Войчех Шченсни амалдаги келишувни ўзаро бекор қилишга қарор қилишди.
Турин клуби расмий сайти полшалик дарвозабон жамоани тарк этганини эълон қилди. «Юве» Шченснига компенсация тўлайди, аммо қанча экани маълум қилинмаган.
Полшалик дарвозабон ўтган мавсум «Юве» сафида А Серияда 35 ўйинда майдонга тушганди. Томонларнинг амалдаги келишуви 2025 йилга қадар мўлжалланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Войчех 2017 йилда «Ювентус»га ўтган ва клуб сафида 7 йил фаолият юритиб, 252та ўйинда майдонга тушганди.
Журналист Жанлуки Ди Марционинг хабарига кўра, 34 ёшли Шченсни яхши таклиф олмаса, фаолиятини якунлаши ҳам мумкин.
Аввалроқ, унга «Монца» ва «Ан-Наср» клубидан қизиқиш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар