14.08.2024 23:14
3238
Теглар
Саудия Арабистони Суперкубоги. Роналду мавсумни гол билан бошлади, «Ан-Наср» финалга чиқди

Саудия Арабистони Суперкубоги иккинчи яримфинали доирасидаги баҳс якунига етди. Криштиану Роналду мавсумдаги илк расмий ўйинида гол ва ассист қайд этди.

«Ан-Наср» «Ат-Таъвун»ни мағлуб этишга эришди. Айман Яҳё Салим 8-дақиқада Роналдунинг узатмасини голга айлантирган бўлса, 57-дақиқада Криштианунинг ўзи иккинчи голга муаллифлик қилди – 2:0. 90+4-дақиқада эса Брозович майдондан четлатилди.

Шу тариқа, «Ан-Наср» финалда Суперкубок учун 17 август куни «Ал-Ҳилол»га қарши майдонга тушади.

Саудия Арабистони Суперкубоги.

Яримфинал

«Ат-Таъвун» - «Ан-Наср» - 0:2

Голлар: Айман 8, Роналду 57.

Четлатиш - Брозович, 90+4.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар