14.08.2024 14:06
1218
Гасперини: «Байер»га қарши Европа Лигаси финалидагидан кўра ҳозир фаворит аниқроқ, аммо бу бизга мотивация беради»

Жан Перо Гасперини УЕФА Суперкубоги доирасидаги «Реал» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Қоғозда вазият «Байер» билан Европа Лигаси финалидагидан ҳам аниқроқ (ўшанда «Аталанта» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ), аммо — бу энг катта мотивация. Биз бу ерга нуфузли турнирда ўйнаш учун келдик — ғурур ва ўзимизни кўрсатиш истаги билан. Прогнозлар ўзгариши мумкин.

Нимага қодир эканлигимизни майдонда кўрсатамиз. Мен жамоамдан рақиб ҳақида ўйламасдан ажойиб ўйин ўтказишни сўрадим», — деди «Аталанта» устози.

«Реал» — «Аталанта» баҳси бугун, 14 август куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар