Де Лигт: «Тен Ҳаг мендан максимумни сиқиб чиқаришни билади»
«Бавария»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган ҳимоячи Маттейс де Лигт ўз фикрларини билдирди.
«Бой тарихга эга клубда янги вазифаларни бажариш имкониятидан хурсандман. Раҳбариятнинг қарашлари ва бу жараёнда менга берилаётган рол ҳайратда қолдирди.
Эрик тен Ҳаг фаолиятимнинг дастлабки даврларида мени шакллантирган, у мендан максимумни сиқиб чиқаришни билади. У билан яна ишлашни сабрсизлик билан кутяпман. Энг юқори даражада муваффақиятга эришиш учун нима қилиш кераклигини биламан. Шу сабаб ўзига хос клубда саёҳатни давом эттиришга қарор қилдим», — деди нтдерландиялик ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи «Аякс»да ҳам айнан тен Ҳаг қўл остида ўйнаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар