14.08.2024 23:07
524
Теглар
Бруну Фернандеш «МЮ» билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди

«Манчестер Юнайтед» клуби жамоа сардори билан келишувни узайтирганини расман эълон қилди.

Унга кўра, Бруну Фернандеш ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги шартнома 2027 йилнинг 30 июн кунига қадар узайтирилган. Келишувда шартномани автоматик тарзда яна бир йилга узайтириш банди киритилган.

Португалиялик 29 ёшли яримҳимоячи 2019 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсум АПЛда 35 ўйинда 10та гол ва 8та ассистга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар