14.08.2024 11:46
1362
Теглар
«Барселона» Роке трансфери бўйича АПЛ клубининг 25 млн евролик таклифини рад этди

Витор Роке фаолиятини Премер-лигада давом эттириши мумкин.

Хабар қилинишича, «Барселона» янги мавсумда 19 ёшли форвардга ишонмаяпти ва футболчини сотиш ёки ижарага беришга қарор қилган.

Diario Sport хабарига кўра, бразилиялик футболчига «Эвертон» ва «Борнмут» қизиқиш билдирмоқда, «Ал Иттиҳод» ҳам вазиятни кузатиб бормоқда.

Ҳужумчи ва унинг агенти АПЛдаги вариантларни афзал кўришади. 

Таъкидланишича, «Барса» футболчини ижарага бериш муваффақиятсиз якунланса, Виторнинг трансфер қиймати пасайиб кетишидан қўрқмоқда ва шу сабаб уни сотишни афзал кўрмоқда.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг аниқлик киритишича, «Барса» «Эвертон»нинг 25+3 млн евролик бошланғич таклифини аллақачон рад этган. Каталония клуби Роке учун 30-35 млн евро сўрамоқда. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар