13.08.2024 10:33
2472
Субименди «Ливерпул»га рад жавобини берди

Мартин Субименди «Реал Сосиедад»дан «Ливерпул»га ўтмайди.

Relevo хабарига кўра, испаниялик яримҳимоячи ўз она шаҳри клубида қолишга қарор қилган 

Аввалроқ 25 ёшли футболчи мерсисайдликлар сафига ўтишга рози бўлгани хабар қилинганди. «Ливерпул» унинг учун 60 млн евро товон пулини тўлашга тайёр эди.

Ўз навбатида «Сосиедад» Робин Ле Норманнинг «Атлетико»га сотилиши ва Микел Меринонинг «Арсенал»га кетиши мумкинлиги туфайли асосий ўйинчисини сақлаб қолишга ҳаракат қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар