13.08.2024 18:08
9325
Теглар
Opta суперкомпютери Ла Лига старти олдидан чемпионлик учун асосий даъвогарни тахмин қилди

Суперкомпютерга кўра, «Реал» Ла Лига янги мавсумида Испания чемпионлиги учун асосий даъвогар.

Opta суперкомпютерининг тахмин қилишича, Ла Лиганинг амалдаги ғолиби чемпионлик учун 86 фоиз имконият билан асосий даъвогар. «Барселона»нинг чемпионлик учун имконияти 10,3%  фоизга баҳоланган бўлса, 2-ўринни эгаллаш имконияти эса 50,6% фоизга баҳоланди.

Шунингдек, Ла Лига чемпионлиги учун «Атлетико» (2,2%), «Жирона» (0,8%), «Атлетик» (0,3%) ва «Реал Сосьедад» (0,2%) сингари клубларда ҳам оз бўлса-да, имконият бор деб ҳисобланмоқда.

Сунъий интелект «Эспаньол», «Вальядолид» ва «Леганес» жамоаларини мавсум якунида турнирни тарк этишини тахмин қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 1-тури 15 август куни «Атлетик» - «Хетафе» ўйини билан старт олади. «Барса» 17 август куни сафарда «Валенсия»га қарши саф тортади, «Реал» 18 август куни «Маллорка» меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар