13.08.2024 14:14
6139
Теглар
Marca: Саудия клуби Винисиусга 1 млрд евролик шартнома таклиф қилди

Винисиус Жуниор спорт тарихидаги энг йирик шартномага эга бўлиши мумкин, деб ёзади Marca. 

Манбага кўра, «Ал Аҳли» «Реал» вингерига 5 йил учун 1 млрд евро таклиф қилди. Саудия Арабистони 2034 йилги ЖЧ мезбонлиги учун бразилиялик футболчидан асосий қиёфа сифатида фойдаланмоқчи. 

Аммо As'нинг ёзишича, Винисиуснинг ўзи ҳозирча расман таклиф олмаган. У клублар ўртасида музокаралар бўлиш-бўлмаслигини кутади. 

Шунингдек, 24 ёшли ҳужумчининг Мадрид клубидан кетиши осон бўлмайди. Чунки у «Реал»да бахтли ва «Олтин тўп»ни ютмоқчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар