Ўзбекистон футзал миллий жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Португалияда йиғин ўтказмоқда.
Хосе Венансио Лопес шогирдлари йиғин доирасида дастлабки ўртоқлик баҳсини Анголага қарши ўтказиб, 6 та гол қабул қилиб олишди.
Жамоалар 15 августда яна бир бор ўйнашади, 16 август куни эса Португалияга қарши баҳс режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрдан 6 октябргача Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Футзал. Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон — Ангола 1:6
13 август. Португалия
Голлар: Аҳметзиянов (37) — Баррос (11), Фортес (25), Ҳелбер (26, 39), Фонтура (36), Пемба (37).
Ўзбекистон — Равшан Элибоев, Музаффар Аҳаджонов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Суннат Анваров, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Аброр Аҳметзиянов, Самариддин Беркинов, Фазлиддин Ботиров.