13.08.2024 19:34
1000
Теглар
«Афсоналарнинг шу ерда қандай хайрлашганини кўрдим, энди эса навбат менга келди». Серхи Роберто «Барселона»ни кўзда ёш билан тарк этди

«Барселона» клуби яримҳимоячиси ва собиқ сардори Серхи Роберто жамоа билан хайрлашди.

Хайрлашув маросимида футболчи клуб тизимида ўтказган 18 йиллик фаолияти ҳақида гапира туриб, кўз ёшларини тия олмади.

«Бу ерда йиғилган барчага раҳмат. Сўнгги йилларда жамоа афсоналарининг қандай хайрлашганини кўрдим, энди эса навбат менга келди.

14 ёшимда орзум амалга ошди ва бу ердаги ҳар кунимдан роҳат олдим. «Ла Масия» ҳар доим клубнинг юраги бўлиб қолади. Айнан ўша ерда клубдаги қадриятлар билан улғайдим.

 17 ёшимда Луис Энрике қўл остида дебют қилдим, 18 ёшимда Гвардиола бошқарувида тўп сурдим. Ўша кунни ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман.

Йиллар давомида кумирларим билан бир жамоада, битта кийиниш хонасида бўлдим. Мўъжизавий кечани унутмайман. Ўтган давр давомида 373 ўйинда тўп суриб, 25та совринни қўлга киритишимни ким ҳам ўйлабди дейсиз. Энди эса янги чақирув пайти келди. Жамоадан мағрур ва бахтиёр ҳолда кетяпман, клуб учун боримни бера олдим», - дейди Роберто.

32 ёшли испаниялик футболчи 1 июл куни эркин агентга айланганди, аммо Каталония клуби раҳбарияти футболчи билан келишувни узайтириш масаласини кўриб чиқаётганди. Якунда янги шартнома имзоланмади ва Роберто жамоани расман тарк этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар