12.08.2024 11:42
3014
Жоау Феликс «Челси»га ўтиши мумкин

«Атлетико» ҳужумчиси Жоау Феликс жамоани тарк этиб, Лондоннинг «Челси» клубига ўтиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, айни дамда клублар яримҳимоячи Конор Галлаҳернинг трансфери доирасида португалиялик футболчининг келажагини ҳам муҳокама қилишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Лондон клубининг англиялик яримҳимоячиси Галлаҳер «матрасчилар» таркибига ўтмоқда. 

Феликс ўтган мавсумни «Барселона»да ижарада ўтказган. У ўтган мавсумда клуб ва миллий жамоа сафида барча турнирларда 54 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 24 ёшли футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Жоау 2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам «Челси»да ижарада ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар