12.08.2024 09:59
1874
Варан «Комо»даги дебютида 23-дақиқадаёқ жароҳат олиб, алмаштирилди

Рафаэл Варан «Комо»даги биринчи ўйинида жароҳат олди.

Янги жамоасига эркин агент сифатида қўшилган «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси дебют ўйинининг 23-дақиқасида – Италия Кубоги 1/32 финалида «Сампдория»га (1:1, пен — 3:4) қарши баҳсда алмаштирилди.

Goal'нинг таъкидлашича, 31 ёшли французда мушаклар билан боғлиқ муаммолар бор.

Ўтган мавсумда Варан АПЛда 22 ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар