Тўлқин Қиличев: «Бирорта президент Олимпиада давомида соврин ютган ҳар бир спортчига алоҳида қўнғироқ қилиб, табрикламаган»
Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев ҳам кутиб олиш маросимида сўзга чиқиб, тарихий натижа ҳақида фикрини билдирди.
«Бирорта президент Олимпиада давомида соврин ютган ҳар бир спортчига алоҳида қўнғироқ қилиб, табрикламаган. Ҳар бир медал олган спортчига қўнғироқ қилинганда, кейинги спортчилар шу даража мотивация олдики, кейинги медалларни ютишди. Бунга ўзим гувоҳ бўлдим. Шу боис президентимизга миннатдорлигимни билдираман. Ўзбекистон фарзанди эканим, ўзбек эканимдан фахрланаман.
Спортимизда фидойилар кўп, бундан ҳам фахрланаман. Шунингдек, менинг ҳақимга дуо қилган халқимизга ҳам раҳматлар айтаман», - дейди Тўлқин Қиличев.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар