12.08.2024 08:45
1296
Роберто кетгач, тер Стеген «Барса»нинг асосий сардорига айланди

Марк-Андре тер Стеген 2024/25 йилги мавсумда «Барселона» сардори бўлади.

Маrca хабарига кўра, Серхи Роберто кетганидан кейин боғич германиялик дарвозабонга ўтади. Бугун, душанба кунидан у янги мақомга эга бўлади ва «Монако»га қарши Жоан Гампер кубогида асосий сардор сифатида иштирок этади.

Аввалроқ Френки де Йонг ва Роналд Араухо вице-сардор бўлишлари ҳақида хабар берилганди.

Тер Стеген 2014 йилдан бери «Барселона»да ва ҳозирги таркибдагилар ичида энг узоқ муддат ўйнаётган футболчи саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар