12.08.2024 00:49
2173
Теглар
Париж-2024. Леон Маршан – олтин медаллари сони бўйича Олимпиада-2024 рекордчиси

 Франциялик сузувчи Леон Маршан 2024 йилги Олимпиада рекордчисига айланди.

Маршан Париж-2024 Олимпия ўйинларида олтин медаллари сони бўйича рекорд қайд этди. Сузувчи 4та олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, унинг ҳисобида 4х100 метрлик масофада битта бронза ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 127та медал билан умумжамоавий рейтингда 1-ўринни эгаллаган бўлса, Хитой 91та медал билан 2-ўринда, Япония эса 45та медалга эга чиқиб учликдан жой олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар