12.08.2024 14:26
3828
Бернарду: «Гвардиола ортиқ пеналти тепмаслигимни айтди»

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва Англия Суперкубогида «Манчестер Юнайтед» билан ўйиндан кейинги серияда пеналтидан фойдалана олмагани ҳақида гапирди.

Баҳс (1:1, пеналтилар — 7:6) «шаҳарликлар»нинг ғалабаси билан якунланди. Гвардиола жамоасидан фақат Силва хатога йўл қўйди. 

«Хосеп менга кейинги сафар 11 метрлик нуқтага бормаслигимни айтди. Шундай экан, бу борада ташвишланишингизга ҳожат йўқ!» — дея Силванинг сўзларини келтиради Manchester Evening News. 

Эслатиб ўтамиз, португалиялик яримҳимоячи аввалроқ «Реал»га қарши ЕЧЛ чоракфиналидаги серияда ҳам гол уролмаган ва унда «Ман Сити» ютқазганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар