Париж-2024. Турсуной Жабборова турнирни 10-ўринда якунлади
Олимпиада-2024даги ўзбекистонлик сўнгги спортчи турнирдаги иштирокини якунлади.
Оғир атлетика бўйича аёллар ўртасидаги +81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик Турсуной Жабборова даст кўтаришда 118, силтаб кўтаришда 133, икки кураш бўйича эса 251 кг натижа билан мусобақани 10-ўринда тугатди.
Хитойлик Ли Вэнвэн жами 309 кг тошни кўтариб, олтин медални қўлга киритган бўлса, жанубий кореялик Пак 299 кг билан 2-ўрин, Буюк Британия вакили Кэмпбелл 288 кг тошни кўтариб, бронзага эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жами 13та медал – 8та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза билан Олимпиадани умумжамоа ҳисобида 13-ўринда якунлади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар