11.08.2024 17:43
1882
Теглар
Париж-2024 қаҳрамонлари Ўзбекистонга 12 август куни қайтади

Парижда ўтган 2024 йилги ёзги Олимпиадада тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган, юрт байроғини кўкларга кўтарган мамлакатнинг олтин авлоди 12 август куни куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистонга етиб келади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, чемпионлар Тошкент аэропортида (терминал-3) тантанали кутиб олинади.

Олимпиада давомида Ўзбекистон делегациясидаги ҳар бир спортчининг чиқишларини ватандошларимиз ўзгача ҳаяжон ва интиқлик билан кузатиб боришди. Уларнинг ғалабаларини эса жуда юқори кайфиятда нишонлашди.

Шундай экан, чемпионларни муносиб кутиб олиш мақсадида масъуллар зарур тайёргарликларни кўришмоқда.

Эълон қилинган видеода чемпионларнинг кортежи шаҳар бўйлаб ҳаракатланадиган йўналиш кўрсатиб берилган.

Расмдаги доира шаклида белгиланган нуқталарда эса юртдошларимиз хавфсизлик чора-тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда чемпионларни ғалабалар билан қутлашлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жами 13та медал – 8та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза билан Олимпиадани умумжамоа ҳисобида 13-ўринда якунлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар