11.08.2024 21:23
3789
Теглар
«Олимпиадада йўқмиз, аммо мақсадимиз яшашда давом этяпти». Абдулрашид Садулаев доғистонлик курашчиларни табриклади

Эркин кураш бўйича икки карра Олимпиада, 5 карра жаҳон чемпиони россиялик Абдулрашид Садуллаев Париж-2024да бошқа мамлакатлар шарафини ҳимоя қилиб, медалларни ютган Доғистон кураш мактаби тарбияланувчиларини табриклади. Улар қаторида Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, чемпион бўлган Разамбек Жамалов ҳам бор.

«Олимпиадада йўқмиз, аммо мақсадимиз яшашда давом этяпти. Аҳмад Тажуддиновнинг олтин медали Россия кураш мактаби тарбияланувчиларининг Париждаги 3-чемпионлиги бўлди. Бу ажойиб натижа», - дея ёзади у.

Садуллаев Доғистон мактаби тарбияланувчиларининг натижаларини санаган:

Аҳмад Тажудинов (Баҳрайн) – олтин медал

Разамбек Жамалов (Ўзбекистон) – олтин медал

Магомед Рамазанов (Болгария) – олтин медал

Даурен Куруглиев (Греция) – бронза медали  

Магомедхан Магомедов (Озарбойжон) – бронза медали

Чермен Валиев (Албания) – бронза медали

Ислам Дудаев (Албания) – бронза медали.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар