11.08.2024 02:52
1194
Теглар
«ИншаАллоҳ, профи боксда ҳам мутлақ жаҳон чемпиони бўламан» – Жалолов ҳаваскордан профессионал боксга ўтганини эълон қилди

Париж-2024 бокс баҳсларининг сўнгги финал учрашуви Баҳодир Жалолов ва испаниялик Аюб Гадфа ўртасида бўлиб ўтгач, ўзбекистонлик боксчи муҳим қарорини расман эълон қилди.

Баҳодир Жалолов икки карра Олимпиада чемпиони бўлгач, ҳаваскор боксдан профессионалга ўтганини маълум қилди. У Олимпиададаги сўнгги жангидан кейин либосини ечиб, рингда қолдирди.

«ИншаАллоҳ, профи боксда ҳам мутлақ жаҳон чемпиони бўламан ва барчанинг ишончини оқлайман», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир сўнгги учта Олимпиада – Рио-2016, Токио-2020 ва Париж-2024да иштирок этиб, Япония ва Франциядаги турнирда икки карра Олимпия Ўйинлари ғолибига айланди. У шунингдек, икки карра жаҳон чемпиони саналади.

Маълумот учун, Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон бокс жамоаси 5 та олтин медал қўлга киритиб, ушбу спорт турида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар