10.08.2024 09:32
2636
«Штутгарт» Ундавни «Брайтон»дан рекорд нархга сотиб олди

Денис Ундав «Брайтон»дан «Штутгарт»га ўтди.

28 ёшли форвард тўлиқ немис клуби футболчисига айланди.

«Штутгарт» футболчи учун 30 млн евро тўлади. Бу — клуб учун трансфер рекорди. 

Ҳужумчи клуб билан 2027 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади. 

Ўтган мавсумда Ундав «Штутгарт»да ижарада ўйнади ва 30 та баҳсда 18 та гол уриб, Бундеслигада жамоасининг иккинчи тўпурари бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар