10.08.2024 20:01
619
Шавкат Мирзиёев Олимпиада чемпионлари — Мўйдинхўжаев ва Мулложоновга қўнғироқ қилди

10 август куни президент Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига навбатдаги 2 та олтин медални келтирган ва уларнинг сони бўйича рекорд кўрсаткичга эришилишига ҳисса қўшган спортчилар — боксчилар Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов билан телефон орқали суҳбатлашди.

«Бокс бўйича Ўзбекистон дунёда тенгсиз эканини яна бир карра исботлаганингиз учун миннатдорлик билдириб, табрикламоқчиман. Халқимизнинг чинакам қаҳрамонлари бўлдингиз. Янги Ўзбекистоннинг янги ёшларига жуда катта ўрнак, намуна бўляпсизлар. Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман», — деди давлат раҳбари.

Президент юқори натижаларга эришаётган олимпиячиларга, бутун жамоага ўзининг қизғин саломини етказишни сўради. Ўз навбатида Чемпионлар ҳам Президент ва халқимиз ишончини оқлашганидан мамнунлигини билдириб, шундай ғалабаларга эришиш имконини берган эътибор ва кенг шароитлар учун давлат раҳбарига ташаккур изҳор қилишди, бундан буён ҳам ватан байроғини баланд кўтаришда давом этишга ваъда беришди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар