Ёзги Олимпия ўйинларида эркин кураш баҳсларида -74 кг вазнда финал жанги ўтказилди.
Олтин медал учун кечган беллашувда Ўзбекистон вакили Разамбек Жамалов япониялик Даичи Такатанига қарши гиламга чиқиб, рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, Жамалов аввалги босқичларда Олимпиада финалчиси Магомедҳабиб Нурмагомедов (нейтрал), 4 карра Европа чемпиони Таймураз Салказанов (Словакия), Албания вакили Чермен Валиев ва тожикистонлик Валентин Рассадиндан устун келганди.
Шу тариқа Ўзбекистон кураш жамоаси турнирни 1 та олтин, 1 та бронза медали билан якунлади. Бунгача -67 кг вазнда Ғуломжон Абдуллаев совриндорлар қаторидан жой олганди.
Умуман, Ўзбекистон делегациясининг барча медаллари 10 тага етди — 6 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза.