Бугун, 10 август куни Парижда ўтаётган Олимпиада-2024 баҳсларида ўзбекистонлик спортчиларни муҳим баҳслар кутиб турибди. Ўзбекистон ҳисобига яна 3та медал нақд қилинган.
Боксчиларимиздан Баҳодир Жалолов ва Абдумалик Халоков финалларда жанг қилишади. Жалолов испаниялик рақиб, Халоков қирғиз боксчисига қарши рингга кўтарилади. Шу билан бокс баҳсларига якун ясалади.
00:40. 10 август. -57 кг: Абдумалик Халоков – Мунарбек Сейитбек уулу (Қирғизистон)
01:50. 10 август. +92 кг: Баҳодир Жалолов - Айюб Гадфа (Испания).
Эркин курашчимиз Разамбек Жамолов кеча Тожикистон вакили Виктор Рассадиндан устун келди ва бугун, 10 август кунги финалда Япония вакили Даичи Такатанига қарши олтин медал учун курашадиган бўлди.
Ўзбекистон тарихида биринчи марта бадиий гимнастика жамоамиз ҳам финал баҳсларида иштирок этади. Қизларимиз жума куни саралашдан муваффақиятли ўтишди ва финалга йўл олган.
Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев оғир атлетика баҳсларига киришади. У ўзбекистонлик мухлислар олтин кутаётган спортчилардан бири саналади. Акбар ўзига билдирилган ишончни оқлашига ва икки карра Олимпиада чемпиони бўлишига умид қиламиз.
Шунингдек, таэквондочиларимиз Никита Рафалович ва Светлана Осиповадан ҳам медал кутишга ҳақлимиз. Улар Улуғбек Рашитов сингари мухлисларни хурсанд қилишлари мумкин.
Оғир атлетикачимиз Ригина Адашбоева, замонавий бешкурашда қатнашаётган Алисе Фахрутдинова, енгил атлетикачимиз Шоҳрух Давлатов ҳам ўз баҳсларида делегация ҳисобига медал олиб келишга уринишади.
Спортчиларимизга Олимпиаданинг медаллар ўйналадиган муҳим куни олдидан омад тилаб қоламиз!
Спортчиларимизнинг иштироки вақти: