10.08.2024 15:51
2499
Теглар
Париж-2024. Акбар Жўраев даст кўтариш баҳсларини 3-ўринда якунлади

Ёзги Олимпия ўйинларида оғир атлетика баҳслари ҳам бўлиб ўтмоқда. 

-102 кг вазнда даст кўтариш машқлари якунланди. Унда ўзбекистонлик Акбар Жўраев биринчи уринишда 180 кг, иккинчи уринишда 185 кг тош кўтарди. Аммо учинчи уринишда 189 кг тошни кўтара олмади. 

Натижада Жўраев даст кўтариш машқини 185 кг билан якунлаб, хитойлик Ли Ҳуан (186 кг) ва арманистонлик Гарик Карапетяндан (186 кг) кейин 3-ўринни эгаллаб турибди.

Бироздан сўнг спортчилар силтаб кўтаришда беллашувларни давом эттиришади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар