Париж-2024. «Афғон аёлларига озодлик» ёзуви туширилган либосда чиқиш қилган спортчи дисквалификация қилинди
Брейкданс беллашувларида қочқинлар жамоаси номидан иштирок этган Манижа Талаш ХОҚ қоидаларини бузгани учун Олимпиада ўйинларидан дисквалификация қилинди.
21 ёшли «афғон аёлларига озодлик» ёзуви туширилган либосда чиқиш қилган.
Қолаверса, Талаш нидерландиялик Индиа Саржога қарши баҳсда имкониятни бой берган. Лекин ХОҚ расмий сайтида спортчи мағлубият эмас, дисквалификация сабаб турнирни тарк этгани ёзилган.
Талаш Афғонистонда туғилган. У 2022 йилдан бери Испанияда яшайди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар