10.08.2024 09:25
615
Теглар
Ли Карсли — Англия миллий жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи

Ли Карсли Англия миллий жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди.

Ирландиялик 50 ёшли мутахассис уч йилдан бери Англия U-21 жамоасини бошқараётганди. Унинг қўл остида жамоа 2023 йилги U-21 Европа чемпионатида ғолиб чиқди.

Янги мураббий учун илк ўйин 7 сентябр куни Миллатлар Лигаси доирасида Ирландияга қарши бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Гарет Саутгейт кетма-кет иккинчи Европа чемпионати финалида мағлубиятга учрагач, Англия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар