10.08.2024 13:14
1676
Теглар
Гвардиола Алвареснинг кетиши ҳақида: «Сабабларини билмайман. У янги чақирув хоҳлаётганини айтди»

Пеп Гвардиола Хулиан Алвареснинг кетиши ҳақида гапирди.

Аргентиналик форвард «Манчестер Сити»дан «Атлетико Мадрид»га ўтмоқда. 

«Аввало, Хулианга раҳмат айтмоқчиман. Биз ҳамма совринни ютдик ва унинг ҳиссаси катта эди.

Уни жамоада жуда яхши кўришарди. Лекин агар футболчи кетишни истаса, янги чақирув олиши мумкин. «Атлетико» — топ клуб. Унга энг яхши тилакларимизни тилаймиз. Мен ундан кўп нарсани ўргандим ва умид қиламанки, у излаганини топа олади.

Сабабларини билмайман, у менга янги чақирув хоҳлаётганини айтди. Ўтган мавсумда у кўп ўйнади, баъзида Ҳоланд билан. Лекин тушунаман, баъзи ўйинларда у етарлича ҳаракат қилмади. 

Мен шартномалар бузилиши мумкинлигини бир неча бор айтганман. Агар бахтли бўлмасангиз, нега бу ерда бўлишингиз керак? Унинг фикрича, бу ердаги вақти ўз ниҳоясига етди. Иккала клуб ҳам келишувга эришди ва тамом», — дейди «Манчестер Сити» бош мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар