09.08.2024 23:28
514
Теглар
Париж-2024. Жавраил Шапиев бронза учун баҳсда мағлуб бўлди

Ёзги Олимпия ўйинлари эркин курашда медаллар учун баҳслар давом этмоқда.

-86 кг вазнда Ўзбекистон вакили Жавраил Шапиев бронза медали учун ўтиш беллашувида канадалик Алекс Мурни мағлуб этгач, бронза медали учун америкалик Арон Бруксга қарши гиламга чиқди. Оғир баҳсда Шапиев Бруксга мағлуб бўлди ва турнирни медалсиз якунлади.

Аввалроқ, эркин курашчилардан Ғуломжон Абдуллаев бронза медалига эга чиққанди. Разамбек Жамалов эса финалга йўлланма олиб, камида кумуш медални кафолатлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар