09.08.2024 00:43
2864
Теглар
Париж-2024. Абдумалик Халоков ҳам финалга йўл олди

Ёзги Олимпия ўйинларида бокс мусобақасида яримфиналнинг сўнгги жанглари ўтказилмоқда. 

-57 кг вазнда ўзбекистонлик жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков га австралиялик Чарли Сениорга қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўл олди. 

Шу тариқа Ўзбекистоннинг яримфиналга чиққан бешинчи боксчиси ҳам олтин медал учун курашадиган бўлди. Бунгача Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Лазизбек Мулложонов (-92 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) ҳам финал масаласини ижобий ҳал қилишганди.

Халоков 10 август кунги финалда Хавиер Ибанес (Болгария) — Мунарбек Саитбек Улуу (Қирғизистон) жуфтлиги ғолибига қарши тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар