10.08.2024 01:52
5627
Теглар
Лазизбек Мулложонов ҳам Олимпиада чемпионига айланди

2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси боксда учинчи олтин медални қўлга киритди. 

 +92 кг вазнда Лазизбек Мулложонов финалда асли кубалик бўлган, Озарбойжон вакили Алфонсо Домингес билан тўқнаш келиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шу тариқа Ўзбекистоннинг Париж Олимпиадасида қўлга киритган медаллари 8 тага етди — 5 та олтин, 3 та бронза. Умумжамоа ҳисобида делегация 14-ўринга кўтарилди.

Шунингдек, Ўзбекистон олтин медаллар сони бўйича Рио-2016да ўрнатилган рекордни (4 та эди) янгилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар