09.08.2024 10:18
1420
Теглар
«Челси» собиқ футболчиси Какута «Истиқлол»га ўтди

Гаэл Какута ўзбекистонлик вингер Жалолиддин Машарипов ўйнайдиган «Истиқлол»га ўтди.

33 ёшли яримҳимоячи Эрон клубига «Амьен»дан келиб қўшилди.

Какута фаолияти давомида «Челси», «Фулҳэм», «Болтон», «Лацио», «Райо Валекано», «Севиля», «Депортиво», «Ланс» ва бошқа жамоаларда ҳам ўйнаган.

Гаэл Франциянинг турли ёшдаги жамоаларида ўйнаган, аммо катталар футболида Конго миллий жамоасини танлаган. 

Ўтган мавсумда Какута Лига 2да 22 ўйин ўтказиб, 6 гол урган ва 2 голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар