09.08.2024 12:45
3093
Теглар
«Барселона» Уилямсни қўлга кирита олмаса, «Бавария» футболчиси билан шартнома тузади

«Барселона» Нико Уилямс ўрнига Кингсли Команни сотиб олиши мумкин.

Аввалроқ Каталония клубига 28 ёшли вингер таклиф қилингани маълум бўлганди. «Бавария» франциялик футболчини сотиб олиш мажбурияти билан ижарага беришга тайёр. 

Агар «Барселона» «Атлетик»дан Нико Уилямсни қўлга кирита олмаса, Коман муқобил вариант бўлиши мумкин, дея хабар беради Sky Sport журналисти Керри Ҳау. 

Дани Олмо билан шартнома имзолангандан сўнг, «кўк-анорранглилар» янги трансферларни рўйхатдан ўтказиш учун биринчи навбатда катта сотувларни амалга оширишлари керак.

Бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик Команнинг ашаддий мухлиси саналади ва улар биргаликда «Бавария»да ЕЧЛни ютишган 

Флориан Плеттенбергнинг қўшимча қилишича, «Барселона» сўнгги бир неча кун ичида яримҳимоячининг агентлари билан алоқада бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар