09.08.2024 01:56
2942
Теглар
Ҳасанбой Дўсматов – икки карра Олимпиада чемпиони бўлган илк ўзбек боксчиси!

Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бокс бўйича дастлабки медалини қўлга киритди. 

-51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов финалда мезбонлар вакили Билол Беннамага қарши ринга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки карра Олимпиада чемпионига айланди. Андижонлик боксчи Рио-2016да ҳам тенгсиз бўлгагди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таэквондо бўйича Улуғбек Рашитов ҳам икки карра Олимпия ўйинлари ғолиблигини қўлга киритиб, бу борада биринчи ўзбекистонликка айланганди.

Кун аввалида 45-ўринда турган Ўзбекистон делегацияси Париж-2024даги медалларини 5 тага (3 та олтин, 2 та бронза) етказиб, умумжамоа ҳисобида 18-поғонага кўтарилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар