Испаниянинг «Атлетико» клуби Осиё турнеси доирасида бугун, 7 август куни Ҳонгконгда маҳаллий «Китчи» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Мадрид клубининг 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугаган баҳсда «Атлетико» сафидан жамоанинг янги аъзоси Серлот дублга эришди. Ҳонгконгликларнинг ягона голи эса 67-дақиқада жамоанинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Шерзод Темиров томонидан киритилди.
Асосий таркибда ўйнаган Шерзод Темиров гол муаллифига айлангач, 69-дақиқада майдонни тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи ўтган мавсум Ҳонгконг чемпионатида жами 15 ўйинда 6та гол урган. Темиров бунгача Эроннинг «Пайкон» ва «Персиполис» клубларида ҳам фаолият юритганди.
Ўртоқлик ўйини. 7 август
Китчи (Ҳонгконг) – Атлетико (Испания) – 1:6
Голлар: 0:1 – 7 Серлот, 0:2 – 8 Серлот, 0:3 – 52 Мартин, 0:4 – 62, автогол Нган Чхекпхань, 1:4 – 67 Шерзод Темиров, 1:5 – 71 Ниньо, 1:6 – 87 Лемар.
Китчи – Talley (Ван Чжэньпэн, 79), Jones (Барданка, 69), Haddow (Kam, 80), Пэ Чжэ У (Ло Цзычхунь, 61), Фернандо (Lam, 69), Хуан Ян (Нгань Чхекпхань, 19), Тхань Чхунь Лок (Чхен Чхинь Лун, 61), Мингазов (Chen, 80), Машаду (Poon, 69), Soares Belitardo Junior (Rey Sánchez, 69), Шерзод Темиров (Велтон, 69).
Атлетико – Молдован (Гомис, 46), Рейнилду (Костис, 46), Аспиликуэта (Monserrate Pueyo, 46), Витцель (Моуриньо, 46), Льоренте (Хименес, 46), Коке (Seidu Zanzi, 46), Вермерен (Серрано, 46), Лино (Галан, 46), Жоау Феликс (Рикельме, 46), Корреа (Мартин, 46), Серлот (Лемар, 46).