УЕФА «Гибралтар - испанларники» ҳайқириғи учун Родри ва Моратани битта ўйинга дисквалификация қилди
УЕФА Испания миллий жамоаси аъзолари Родри ва Алваро Моратани Гибралтар ҳақидаги ҳайқириғи учун битта учрашувга дисквалификация қилди.
Ушбу ўйинчилар Евро-2024 финалида Англия устидан қозонилган ғалабадан кейин чемпионликни нишонлаш пайтида «Гибралтар – испанларники» дея ҳайқиришганди.
УЕФА ҳар икки футболчини спорт тадбиридан спортга боғлиқ бўлмаган баёнотлар учун фойдалангани сабаб битта ўйинга дисквалификация қилди.
Шу тариқа, улар 5 сентябр куни Испаниянинг Миллатлар лигаси доирасидаги Сербияга қарши ўйинини ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар