Расман: Ди Мария янги мавсумни ҳам «Бенфика»да ўтказади
Анхел Ди Мария «Бенфика»да қолади.
Португалия клуби 36 ёшли вингер билан шартномани келаси ёзгача узайтирди.
Бу Анхелнинг Лиссабон клубидаги бешинчи мавсуми бўлади — 2007-2010, 2023-2025. Футболчи ўтган мавсумда Португалия чемпионатида гол+ассист тизими бўйича 28 ўйинда 19 очко тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, Ди Мария 2024 йилги Америка Кубогидан сўнг Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар