07.08.2024 19:45
501
Теглар
Париж-2024. Шубина ва Маҳкамов турнирдаги иштирокини чоракфиналда тўхтатди

Ўзбекистонлик байдаркачилар Екатерина Шубина ва Шаҳриёр Маҳкамов Олимпиададаги иштирокини якунланди.

Байдаркачимиз Екатерина Шубина чоракфинал босқичида стартга чиқди. 500 метр масофага кечган пойгада ҳамюртимиз олтинчи бўлиб маррага келди. Бироқ бу яримфинал учун етарли бўлмади ва Шубина Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.

Яна бир байдаркачимиз Шахриёр Маҳкамов ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини чоракфиналда тугатди. 1000 метр масофага кечган баҳсда юртдошимиз 3:35.43 дақиқада учинчи бўлиб маррага етиб келди. Аммо бу Маҳкамовга яримфинал йўлланмаси учун камлик қилди ва атлетимиз шу нуқтада иштирокини якунлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар