Михаин Лопес — кетма-кет 5 та Олимпиадада чемпион бўлган биринчи спортчи
Кубалик курашчи Михаин Лопес Олимпиадалардаги бешинчи олтин медалини қўлга киритди.
Париж-2024да юнон-рум кураши бўйича 130 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги финалда Лопес чилилик Ясмани Акостани 6:0 ҳисобида мағлуб этди.
Кубалик спортчи Пекин-2008, Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020да ҳам худди шу вазнда олтин медалга сазовор бўлганди.
Лопес индивидуал кўринишда кетма-кет 5 та ёзги Олимпия ўйинларида олтин медал олган тарихдаги биринчи спортчи бўлди.
41 ёшли курашчи тарихий натижадан сўнг гиламда оёқ кийимларини қолдириб, фаолиятини якунлаганини билдирди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар