07.08.2024 13:59
9438
«1-2 йилдан кейин Аббосни ЦСКАда кўрмаслигимиз мумкин» — Алан Загоев Файзуллаевнинг қайси испан клубига мос келишини айтди

Алан Загоев Аббос Файзуллаевнинг «Реал Сосиедад» даражасидаги клубга ўтиши кераклигини айтди. 

— ЦСКА селекционерлари қайси ҳудудларни кузатишади? 

— Ҳамма жойга қараймиз — Уругвай, Бразилия, Чили, Мексика. Масалан, мен Мисрга бориб, у ердаги футболчиларни кузатиб келдим. Марокашликлар бор. Эронликлар ҳам. Ҳамма жойда қобилиятли йигитлар бўлиши мумкин.

Ҳозир ўзбекларда яхши авлод етишиб чиқди. Май ойида улар U-23 Осиё Кубоги финалида Японияга қарши ўйнашди. Мен ўша баҳсни томоша қилганман. Умуман олганда, менга икки-уч йигитнинг ўйини ёқди.

— Ўзбеклар ҳақида гапирдингиз. Файзуллаев қишда ёки кейинги ёзда Европанинг топ-клубига кетса, ҳайрон қолмайсизми?

— Ҳайрон бўлмасдим.

— Қандай даражадаги клубга? 

— «Барселона»га эмас, бешинчи ёки олтинчи ўриндаги клубга.

— «Сосиедад»гами?

— Ҳа. Агар Аббос ҳозиргидек ўйнашда давом этса, бир-икки йилдан кейин уни ЦСКАда кўрмаслигимиз мумкин», — деди ҳозирда ЦСКАда селекционер-мураббий бўлиб ишлаётган собиқ яримҳимоячи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар