06.08.2024 11:28
1301
Манба: «Атлетико» Алварес учун 75 млн евро таклиф қилди

«Атлетико» Хулиан Алварес борасида расмий таклиф билан чиқди.

Мадрид клуби «Манчестер Сити»га 24 ёшли ҳужумчи учун трансфер бонуслари билан бирга 75 млн евро таклиф қилди, деб хабар беради Relevo журналисти Маттео Моретто. 

Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Аргентиналик футболчининг шартномаси билан боғлиқ баъзи деталлар ҳал қилиниши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Хулиан Премер-лигада 36 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 9 та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар