06.08.2024 13:22
1472
Теглар
Кроос: «Роналду, Бензема ва Модричга «Олтин тўп»ни ютишда ёрдам бердим. Германия Еврода ғолиб чиққанида, менда ҳам имконият бўларди»

Тони Кроос «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятларини баҳолади.

«Бу мен мақсад қилган соврин эмас. Лекин бу совринни ютганларга ҳисса қўшганман. 

Жамоамда жаҳон даражасидаги футболчилар ўйнашди: Криштиану Роналду, Лука Модрич, Карим Бензема. Мен уларга «Олтин тўп»ни ютишда ёрдам бердим. Агар Еврода ғолиб чиққанимизда, менда ҳам имконият бўларди», — дейди «Реал» клуби ва Германия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси. 

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли яримҳимоячи Евро-2024дан сўнг футболчилик фаолиятини якунлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар