06.08.2024 20:45
1706
Теглар
Андре Онана: «Тайёр туринг, янги мавсумда кўпроқ таваккал қиламан»

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Андре Онана янги мавсумда ўйин давомида кўпроқ таваккал қилишини айтди.

«Янги мавсумда янада кўпроқ таваккал қиламан. Буни сизга олдиндан айтиб қўйишим мумкин. Ишонинг, бу мавсумда буни ҳали кўрасиз. Ўйин давомида таваккал қилишдан янада завқланаман.

Чунки жаҳоннинг энг яхши жамоаси доим таваккал қилиши керак. Ўйинни дарвозадан бошлаш, вазиятни назорат қилиш, рақиб персонал ўйнаётганда жамоадошларингга ёрдам бериш... Мен учун ўйинда буни ҳис қилиш ва жамоа учун энг яхши қарорни қабул қилиш муҳим. Янги мавсумда ҳам бўйнимга кўпроқ масъулиятни олишга тайёрман», - дейди манчестерликлар дарвозабони.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар